Қонун адолат учун хизмат қилади

Маълумки, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда суд харажатлари тушунчаси мавжуд бўлиб, ушбу судларда ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлар ва давлат божи суд харажатларини ташкил қилади. Процессуал қонунчилик давлат божини тўлаш асослари, миқдори ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб – бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартибини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ҳавола этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Ушбу қонуннинг мақсади давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Давлат божи турлари жумласига қуйидагиларҳам киради:
Ўзбекистон Республикаси консулликмуассасалари томонидан консуллик ҳаракатлариниамалга оширганлик учун тўланадиган консулликйиғими;
ихтироларга, фойдали моделларга, саноатнамуналарига, селекция ютуқларига, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига, географик кўрсаткичларга, товар келиб чиққан жойномларига, интеграл микросхемалартопологияларига ҳуқуқий муҳофаза бериш биланбоғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларниамалга оширганлик учун тўланадиган патент божи.
Кейинги йилларда мамлакатимизда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Бироқ, иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчиларнинг молиявий кўрсаткичларига энергия ресурслари истеъмолчиларининг тўлов интизоми даражасининг пастлиги салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилишини ҳамда сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун етказиб берилган энергия учун тўлов бўйича қарзларни ўз вақтида ундириш зарурияти юзага келмоқда.
Шунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини, шунингдек уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда мазкур давлат божини ушбу етказиб берувчилардан ундириш имкониятини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур Қонун истеъмолчилар томонидан қарзларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлашга, аҳолининг сифатли иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича хизматлар билан таъминланганлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Наманган вилоят маъмурий
судининг судьяси У.Нишонова
Наманган туманлараро маъмурий
судининг судьяси Р.Хошимхожаев