Матбуот куни — журналистларникими ёки вайнерларники?

27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу сана — қалами ўткир, фикри мушт бўлган, жамиятнинг кўзгуси саналган ҳақиқий журналистлар куни сифатида белгиланган.
Бироқ… Бухорода кулгили, бироз аламли ҳолат кузатилди.
Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан мазкур кун муносабати билан… вайнерлар табрикланди!
Ҳа, эшитганингиз тўғри — журналист, таҳрирчи ёки матбуот котиби эмас, балки ижтимоий тармоқда скетч тайёрлаб, қўпол ҳазиллар билан маълумот тарқатаётганлар.
Бу нима дегани?
Бу — расмий минбардан “фильтрсиз юмор” ва “сценарийсиз ижро” байрами эълон қилинди дегани!
🔻 Эътибор беринг:
• 📸 Қалам эмас — камера;
• 📜 Мақола эмас — монтаж;
• 🎤 Сўз эмас — скетч;
Шундай экан, энди “оммавий ахборот воситалари” деган ибора остида кимлар назарда тутиляпти?
Саволимиз бор:
Матбуот куни – ўз ҳаётини сўз ва ҳақиқат учун бағишлаган журналистларники бўлмаса, кимники?
Журналистлар – сўзни танлайди.
Вайнерлар – лайкни.
Журналистлар – жавобгарликни ҳис қилади.
Вайнерлар – трендни.
Ўрни келганда, кулсак бўлади. Лекин ҳурмат ва эътирофни ким ҳақли эканини фарқлаш керак!
©️Рустамбек Тоғаев свҳифасидан олинди