BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасига “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК мурожаат қилиб, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК томонидан инсофсиз рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўйилганлигини маълум қилган.
✈️ Мазкур мурожаатда, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирган реклама роликларида “BYD” брендига нисбатан ахлоқсиз муносабатда бўлганлиги ва брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалардан фойдаланганлиги, натижада “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК ишчанлик обрўсига зарар етказилгани билдирилган.
✈️ Таъкидлаш жоизки, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада ўзга шахсларнинг товар(хизмат)ларини камситиш, бадном қилиш тақиқланиши белгилаб ўтилган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “GASGO OIL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
🔝 Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.