Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
АҚШнинг республикачи сенатори Майк Ли Давлат котиби Марко Рубионинг сўзларига таяниб, Венесуэла Президенти Николас Мадуро АҚШда жиноий айбловлари бўйича суд олдида жавоб беришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Ҳозиргина АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали гаплашдим. У менга Николас Мадуро АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибсга олингани ва Қўшма Штатларда жиноий айбловлари асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар берди”, деб ёзди Ли.
У, шунингдек, бугун, 3 январь куни Венесуэлада содир бўлган куч ишлатиш ҳаракатлари ҳибсга олиш ордерини ижро этаётган шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилганини қайд этган.
АҚШНИнг Венесуэлага ҳужуми
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида камида еттита портлаш содир бўлгани, шаҳарнинг бир қисми электр энергиясиз қолгани ҳақида хабар берилган эди. Портлаш товушлари шаҳарнинг турли ҳудудларида, шунингдек Симон Боливар номидаги Майкетия аэропорти ва Ла-Гуайра порти атрофида ҳам эшитилган.
Кейинроқ Колумбия Президенти Густаво Петро АҚШНИ Венесуэлани бомбардимон қилишда айблаб, БМТнинг фавқулодда йиғилишини чақиришга чақирди. Шундан сўнг CБС телеканали АҚШ Президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳудудидаги қатор объэктларга, жумладан ҳарбий нишонларга зарба бериш буйруғини берганини маълум қилди.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакатда кенг қамровли мудофаа тизимини зудлик билан ишга тушириш ва миллий кучларни сафарбар этиш бўйича буйруқ берди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.
Бундан олдин АҚШ зарбаларидан кейин Николас Мадуронинг қаердалиги номаълумлиги, бироқ унинг энг яқин атрофидагиларнинг айримлари хавфсиз жойда экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кейинчалик Доналд Трамп Венесуэлага қилинган ҳужум бўйича баёнот бериб, Мадуро рафиқаси билан бирга қўлга олингани ва мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди. Шундан сўнг Россия АҚШНИнг Венесуеалага қилган ҳужумини қоралади.
Манба: Qalampir.uz
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи