Наманган вилоят маъмурий суди: йил сарҳисоби
Барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам сўнгги йилларда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2025 йил 30 январда маъмурий судлар фаолиятига дахлдор бўлган тарихий ҳужжатлардан бири қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур 33-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.
Ишлаб чиқилган концепцияга биноан маъмурий суд иш юритувига халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ оммавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўзини оқлаган янги институт ва тартибларни имплементация қилиш бўйича ишларни давом эттириш белгиланди.
Хусусан, суднинг фаол иштироки принципини қўллаш доирасини кенгайтириш, маъмурий суд иш юритувига даъво ва дастлабки эшитув институтларини жорий қилиш, маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш, давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Бу борада Президент қарори билан ташқил этилган идоралараро комиссия ўз фаолиятини узлуксиз давом эттириб келмоқда. Қолаеврса, бунга бефарқ бўлмаган ҳар бир судья ёки соҳа ҳуқуқшунослари концепцияда қўйилган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш ишларида фаол бўлиб келмоқдалар.
Маълумки, маъмурий судларнинг асосий вазифаларидан бири маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.
2025 йил мобайнида бу борада Наманган вилоят маъмурий суди томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, биринчи инстанция судида жами 1064 та ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 476 тасидаёки жами кўрилган ишларнинг 45 фоизида аризачининг арз талаблари қаноатлантириб берилган.
Шунингдек, маъмурий органлар фаолиятида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича 349 та ҳолатда хусусий ажримлар чиқарилган.
Сўнгги йилларда аҳолининг судга бўлган ишончининг ортиб бораётганлиги қуйидаги рақамларда ҳам кўринади. Хусусан, 2024 йилга нисбатан маъмурий судда кўрилган ишлар жами 116 тага ёки 12 фоизга кўпайган бўлиб, жисмоний ёки юридик шахсларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти, солиқ ва кадастр органлари билан муносабатларида бирмунча кўпроқ низолар вужудга келмоқда.
Келиб тушган аризаларнинг қарийб ярми аризачилар фойдасига ҳал этилганлиги Наманган вилоятидаги маъмурий органлар фаолиятида қонунчилик талабларига ҳар доим ҳам риоя этиб келинмаётганлигидан далолат бермоқда.
Албатта, маъмурий суд ишларини юритишнинг асосий вазифаларидан яна бири бу – маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланиб, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси А.Дадабаев
Ҳимоя ордери ҳақида
MEHNAT QONUNCHILIGINING MILLIY VA XALQARO HUQUQIY ASOSLARI
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида самарадорлик ва очиқликка йўналтирилган янги ислоҳотлар
ISH VAQTI: HUQUQIY ASOSLARI VA AMALIY TAHLIL
DAVLAT BOSHQARUVIDA KORRUPSIYANING OLDINI OLISH -ADOLATLI JAMIYATNING ASOSIY SHARTI
Наманган вилоят маъмурий суди: йил сарҳисоби
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди