Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқиёсида табиий газ оқими аниқланди.
Бу майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекгеофизика” АЖ ва “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ томонидан 3Д сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилашга тайёрланган.
Эътиборли жиҳати, мазкур қудуқ Жамият ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган Лойиҳа бошқарув офисининг малакали мутахассислари томонидан бурғиланган. Лойиҳа бошқарув офисида давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, хориждаги замонавий компанияларда айнан нефт ва газ соҳасида ишлаб, юртимизга олиб келинган малакали мутахассислардан иборат гуруҳ ҳисобланади.
2026 йилнинг 10 январь санасида қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликгача бурғиланиб, 5265-5061 метр чуқурлик оралиғида табиий газ уюмлари аниқланди.
Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш ҳамда аниқланган газ уюмларининг тарқалиш чегасини аниқлаш мақсадида ушбу майдонда навбатдаги 3 ва 4-сонли излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи