Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетди
Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда “Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетганлиги” ҳақида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси Р.Баратов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳомиладор аёл 25 ёшли йигитни пичоқлаган эди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT