Дастлаб журналистлар Чортоқ туман давлат архивида давлат сақловидаги архив хужжатлари ва фотокўргазма, архив ҳужжатларни рақамлаштириш, ҳужжатларни таъмирлаш, хужжатларни илмий-техникавий ишлов бериш жараёни билан танишдилар.
Пресс -тур Янгиқўрғон туман давлат архивида давом эттирилди. Давлат архивда ҳужжатларни жамланиши ва сақланиши, ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов бериш, архив хужжатларини рақамлаштириш, МАФнинг Давлат каталогини юритиш, архив хужжатлари асосида ижтимоий хуқуқий мазмундаги сўровларни бажариш жараёнлари билан танишдилар.
Анжуман якуний қисмида Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Х.Ахмадалиев давлат архивларида архив иши ва иш юритиш ҳолати юзасидан ахбороти тингланди.
Ҳозирги кунда вилоятда жами 17 та архивлар мавжуд.
- 10 та давлат архивлари, 7 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви.
Вилоятдаги давлат архивларида жами 1.004.546 сақлов бирлигидаги архив хужжатлари сақланмоқда, шулардан 551.410 сақлов бирлигидаги бошқарув хужжатлари, 434.356 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб хужжатлари, 425 сақлов бирлигидаги шахсий келиб чиқиш хужжатлари ва 18.355 сақлов бирлигидаги вақтинча сақловдаги ҳужжатлар хисобланади.
551.410 сақлов бирлигидаги бошқарув ҳужжатларининг 377.670 сақлов бирлигидаги хужжатлар собиқ иттифоқ даврига оид, 173.740 сақлов бирлигидаги хужжатлар мустақиллик даврига оид архив ҳужжатлари ҳисобланади. Бошкарув хужжатлардан 8.921 сақлов бирлигидаги алоҳида кимматли ҳужжатлар ҳисобланади.
Архив ҳужжатларини электрон нусхаларини яратиш ҳозирда энг долзарб вазифа хисобланади. Шу мақсадда бу йўналиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилди. Қоғоз асосидаги 26.914 сақлов бирлигидаги ҳужжатлардан 1.460.704 та кадр миқдорида ҳужжатларни электрон нусхалари яратилди (2020 йил шу даврига нисбатан ўсиш сурати 144 % ташкил этди).
Бугунги кунгача жами 10.313 сақлов бирлигидаги архив хужжатлари вилоятдаги давлат архивлари ҳамда ШТҲДАларга қабул қилинди.
Вилоят давлат архивлари томонидан 34 та ташкилотларнинг 7.868 сақлов бирлигидаги бошқарув ҳужжатлари илмий–техник қайта ишловдан давлат архивлари сақловига олинди. (2020 йил шу даврига нисбатан 529 % ўсиш).
Вилоятдаги давлат ва шахсий таркиб хужжатлари давлат архивлари томонидан 33 та ташкилотларнинг шахсий таркибга оид 2.445 сақлов бирлигидаги ҳужжатлари қабул килинди. (2020 йил шу даврига нисбатан 185% ўсиш)
Фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза қилишга кундан кунга эътиборни ортиши, пенсия ёшига етаётган фуқороларини кўпайиши натижасида архивларга тушган ижтимоий ҳуқуқий мазмундаги сўровлар бўйича 2021 йил мобайнида 53.179 та ижтимоий хуқуқий сўровлар келиб тушди. (2020 йил шу даврига нисбатан 487% ўсиш)
Хусусан, Давлат хизматлари марказлари орқали 39.849 та сўров, Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали 258 та сўров, бевосита архивга мурожаат этганлар сони 13.072 та сўровни ташкил этди.
Бошқарма тизимидаги давлат архивларда жисмоний ва юридик шахслардан 3.347 та мавзули сўровлар келиб тушди.
Вилоятдаги давлат архивлари жами 961 миллион сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. Шундан давлат архивлари 487 миллион сўмлик, Шахсий таркиб хужжатлари давлат архивлари 474 миллион сўмлик пуллик хизмат кўрсатилди.
Идаровий архивларда архив ишини тўғри ташкил этиш мақсадида сохага оид норматив хужжатлар Йиғмажилдлар номенклатураси, иш юритиш йўриқномалари, ЭК низомлари, идоравий архив низомлари ишлаб чиқарилди ва эксперт текширув комиссияси тамонидан келишилди.
2021 йил мобайнида Наманган вилоят архив иши худудий бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимлар томонидан Республика ичида 26 нафар ходим малака ошириш курсларида таълим олишди.
Бошқарма тизимидаги давлат архивларида архив ишини ривожлантириш мақсадида Мингбулоқ ва Уйчи туман давлат архивларида идоравий архив ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди.
Меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ҳар шанба куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида оммавий спорт мусобақалари ҳамда давлат архивларнинг йиллик иш режаларига жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш вақтини киритилди.
“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари, директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анваржон Алиев томонидан журналистлардан келиб тушган саволларига жавоб берилди.
Тадбирда “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари, директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анваржон Алиев, Наманган вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ҳамда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар иштирок этдилар.
Тадбирни ёритишда яқиндан ёрдам берган оммавий ахборот воситалари вакилларига “Ўзархив” агентлиги томонидан миннатдорлик билдирилади.
Ўткирбек Абдувалиев
Журналист24.уз бош муҳаррири