Ниагара шаршараси ҳақида сиз билмаган шаршараси иккита асосий шаршарадан иборат «Тақа» (Ҳорсешоэ Фаллс) номи билан машҳур Канада шаршараси ва АҚШ ҳудудидаги шаршара (Америцан Фаллс)
🔰Ниагара шаршараси 10 минг йил олдин музлик даврида музликларнинг эриши натижасида вужудга келган.
🔰Ниагара шаршарасидаги сувнинг яшил рангда бўлиши кўп миқдордаги туз ва катта фаввора туфайли емирилган маҳаллий тупроқнинг ўзига хослигига боғлиқ. Унинг таркибида жуда кўп оҳак мавжуд.
🔰 Табиий эрозия туфайли шаршаранинг баландлиги ҳар йили бир футга камайиб бормоқда. Бу 50 йилдан сўнг шаршара йўқ бўлиши мумкин деганидир.
🔰 Ниагара шаршараси бўйлаб иккита автомобиль кўприги қўрилган. Улар Раинбов Бридге ва Вҳирлпоол Рапидс Бридге.
🔰 Раинбов Бридге кўприги шаршаранинг пастки қисмидан бир неча юз метр пастда жойлашган. У ердан шаршаранинг энг чиройли манзарасини кўришингиз мумкин.
🔰Америка Қўшма Штатлардаги ичимлик сувининг 20 фоизи ушбу шаршара орқали ўтади.
🔰Шу пайтга қадар жуда кўп одамлар Ниагара шаршарасини забт этишга ҳаракат қилишди.Аммо уларнинг аксарияти ўлим ёки жароҳат олиш билан якунланди.Бугунги кунда одамларнинг турли даврларда шаршарани забт этишга ҳаракат қилган воқеа ҳодисалари ёзилган махсус архив мавжуд.
🔰Ҳозирги вақтда шаршарага махсус саёҳатлар уюштирилмоқда.Одамлар минган кема шаршаранинг остига қадар сузиб бора олади.Бундай саёҳатлар 1846 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда.
🔰Ниагара шаршарасининг пастки қисмидан кўринадиган жигарранг манзара бир неча тонна сув тушиши натижасида тупроқнинг кўтарилиши туфайли юзага келади.
🔰Шаршарадан тушган балиқларнинг 90 фоизи омон қолади.
🔰»Ниагара»номининг келиб чиқиши тўғрисида олимлар ўртасида бир неча фикр мавжуд.Улардан бири «Онгниааҳра»сўзидан келиб чиққанлиги айтилади.Мазкур сўз » Ернинг иккига бўлинадиган нуқтаси «деган маънони англатади.
🔰Ниагара шаршараси ҳақида ва унинг манзарасидан фойдаланилган бир нечта фильм яратилган.Улар Мерилин Монро ва Жозеф Коттен иштирокидаги Ниагара,Супермен- 2 (1980) Ниагара мўжизалар,афсоналар ва сеҳр,Кариб денгизи қароқчилари фильмлари ва бошқалар.
🔰Ҳар йили 25 миллион сайёҳ ушбу бежирим ва манзарали шаршарани томоша қилиш учун ташриф буюради.
©Отабек ҚОБИЛОВ
Журналист24.уз мухбири