Қўйин-ку ҳозир ҳаммани қўлида телефон кимдир яхши маънода ишлатса яна кимдирлар эса….
Биламиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш турли хил сайтларда фаолият юритиш бир мунча бўлса ҳам енгиллашди. Журналист деган ном баралла ҳамма эшитадиган бўлди. Лекин бизга яқин 2-3 йил орасида блогер атамаси хам кириб келди.Бу блогерлар хориж мамлакатларида ҳам фаолият кўрсатади лекин бизга эндигина кириб келди. Сўз эркинлиги ОАВдан тўла эмин эркин фойдаланиш бир мунча осонлашди. Биз ҳозир ахборот асрида яшаб келмоқда эканмиз албатта тезкор сифатли ва аниқ маълумотларни турли хилида ташкил қилинган мессенжерлардан билиб олмоқдамиз.
Тўғрисини айтсам кўчага чиқиб атроф муҳитнии чиройли масканларни ва табиатларни тасвирга олиш сал мураккаб бўлиб қолди нега дейсизми.Юқорида айтганимиздек ана блогер ҳамма жойларни тасвирга олиб сёмка қиляпти деган тушунча билан фикр қилишмоқда шу ўринда нима ҳамма телефонни олиб тасвирга олса блогер бўлиб қолаверадими. Ўзи Блогер ким деган савол туғилиши табиий хол.Блогер — блог юритувчи шахс.
(Блог – инглиз тилидаги веб лог сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган) маъноларни англатади.
У юритаётган блогни кичик газетага ўхшатиш мумкин. Фақат унинг штатида биргина мухбир – блогер бор. У бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи. У СММ, СЕО, дизайнерлик, дастурчилик, фото ва видеолар монтажчиси вазифасини ҳам бажариши мумкин.Лекин мен блогерман деб хар қандай хабарларни ижтимоий тармоқларга чиқариб тарқатиш хам юртдошларимиз орасида бир мунча мунозаралар келтириш мумкин.Бу телефон мени шахсий мулким ундан харқанча фойдаланиш ҳуқуқига эгаман деб турли хил ёмон муҳитларга тушиб қолмаслик лозим. Бир ортга назар солинг бундан тўрт- беш йил олдин қандай эдик.Тўғри кимдирлар олдин яхши бўлган деб айтар аммо бугунги кунда ОАВ борича тўла тўкис эркин фойдаланиб келмоқдамиз-ку?
Шундай экан берилган кенг имкониятлардан одилона ва оқилона фойдаланишимиз лозим. Дарвоқе блогер ким-у? журналист ким? Шуларни ҳам сал фарқлай билишимиз лозим. Тўғри блогерлар орасида ҳалол ва сидқидилдан ишлайдиган муаммоларни аниқ олиб чиқадиганлари ҳам бор. Аммо гурунч курмаксиз бўлмаслини ҳам тушуниб олишимиз даркор яна бир муҳим эслатма. Ижтимоий тармоқларда, сайтларда ишлаб келаётган бу тезкор хабарларни сифатли улашувчи интернет журналисти ҳисобланади.У блогерликка даҳли йўқ чунки журналист муҳитни тўла тўкис ўрганиб ҳуқуқини суиистеъмол қилмаган ҳолда иш фаолиятини амалга оширади. ЖУРНАЛИСТ- ижтимоий фаолият тури. Бу фаолият эгалари (журналистлар) ижтимоий долзарб ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение, ахборот агентликлари ва б.) орқали тарқатиш билан шуғулланади.Журналистика оммавий тарғибот ва ташвиқот шаклларидан бири. Журналистиканинг хусусияти, мақсади жамиятнинг ижтимоий табиатига боғлиқ.Чунки журналист сифатида кўп йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган фидойи ходимлар талайгина.Лекин ҳар қандай одамнинг ҳам қўлидан келавермайдиган юмушлардан бири албатта журналистика ҳисобланади. Бу соҳага умрини бағишлаганлар бор, шунчаки йўл-йўлакай адашиб кириб қолганлар ҳам йўқ эмас. Устозлар айтмоқчи – журналистиканинг нони қаттиқ.Шундай экан қайси касб ёки ҳунар эгаси бўлишингиздан тақий назар ён атрофингиздагиларга зиёни тегмаслиги даркор…
©Отабек ҚОБИЛОВ
Журналист24.уз мухбири