70-ДИУМ яна муваффақиятли юришини давом эттиради!
Наманган вилояти Чуст туманидаги 70-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 2 нафар 10-синф ўқувчилари IELTS имтиҳонида 5.5, 6 ҳамда 7 балли даражани қўлга киритишди. (Аввалроқ ушбу маскан ўқувчиларни олий таълим муассасаларига киритиш бўйича 89% натижа билан вилоятда етакчи ўринларда қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ютуқ кўплаб имтиёзларни келтириб чиқаради. Жумладан абитуриентларга исталган олий таълим муассасаларида инглиз тили имтиҳони учун 100% лик натижа тақдим этилади.
Ёш бўлишига қарамай, эришган юқори натижаларига сабабчи албатта устозлари ҳисобланади. Уларга миннатдорчилик билдириб, ёшларнинг келгусидаги ўқишларига зафарлар тилаб қоламиз!
Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ
Журналист24.уз мухбири
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки