420 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.А бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро М.А га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки киймати 420 миллион сўмлик 13972 дона “Regapen 300 mg Pregobalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари