(мазкур мақолада шахсларнинг исми ва фамилияси ўзгартирилган)
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Наманган вилояти, Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суд биносида, очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда, ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва ЖКнинг 62-моддаси билан муқаддам (2020 йил 22 декабрь) судланган фуқаро У.Каримбековнинг навбатдаги жинояти кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, У.Каримбеков 2020 йилнинг январь ойида В.Муродхоновга тегишли “Ҳюндаи ҳистатион” русумли “50 599 ДБА” давлат рақамли автомашинани таъмирлатиб беришини айтиб, мазкур автомашинани бошқа фуқаро Х.Жалиловга автомашина ўзига тегишли эканлигини, автомашина учун келишилган (152 297 850 сўм яъни 15 000 АҚШ доллари) пулни олганидан сўнг, автомашинани фуқаро Х.Жалилов номига расмийлаштириб беришга ваъда берган ҳолда олдиндан 33 505 527 сўмга тенг 3 300 АҚШ долларини олади. Сўнгра, эртасига мазкур автомашина туризм мақсадида олиб кирилгани, уни фуқаро Х.Жалилов номига расмийлаштиришда муаммолар келиб чиқишини билгач, қолган 11 700 АҚШ долларини ола олмаслигини билади ҳамда Х.Жалиловга автомашинани сотиш фикридан қайтганлигини айтиб, автомашинани қайтариб олади. У.Каримбеков фуқаро Х.Жалиловдан олган 33 505 527 сўмга тенг 3 300 АҚШ долларини эса кейинчалик ишлаб қайтаришини айтган ҳолда алдаб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Ўзи эса, Россия Федерациясига чиқиб кетади.
Очиқ суд мажлиси давомида, томонлар етарлича эшитилди ҳамда жабрланувчиларга етказилган зарар қопланганлиги, жабрланувчиларнинг судланувчига нисбатан давоси йўқлиги, судланувчи ўз айбини тан олганлиги ҳисобга олиниб, фуқаро У.Каримбеков Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Қолаверса, Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 22 декабрдаги ҳукми билан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмини ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми билан қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шунингдек, ЖКнинг 62-моддасига асосан У.Каримбековнинг дастлабки қамоқда 2021 йил 28 июндан 2021 йил 13 сентябрь кунига қадар 78 кун сақланган ҳар бир кунини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб, ўташ учун узил-кесил иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 10 (ўн) ой 11 (ўн бир) кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Умаржанов Мухаммадсодиқ Жамолиддин ўғли
Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчиси катта лейтенант