Кластерларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар улар фаолиятини ривожлантириш билан бирга, ахоли бандлиги ва даромадларини янада ошишига хизмат қилади
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши соҳа ривожи йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.
Йиғилишда Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклигини таъкидлаб, бир қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурдилар.
Айниқса, пахта-тўқимачилик кластерлари йўналишида берилаётган имтиёз ва имкониятлар биз каби агросаноат кластерларини янада руҳлантириб, 2-3 баробар кўпроқ натижага эришиш йўлида тинмай ишлашга ундамоқда.
Боиси, энди пахта-тўқимачилик кластерларга бириктирилган
1 млн гектар пахта майдонларида ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилиши;
- Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига:
а) 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига, 1 фоиз қилиб белгиланиши;
б) мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилиши; - Очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилиши;
- Кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилиниши белгиланди. Шу билан бирга йиғилишда таъкидланганидек ҳосилдорликни ошириш мақсадида импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади.
Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади.
Келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хомашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади. Албатта биз кластерлар Президентимизни билдираётган ишончларини оқлаймиз. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт хажмини ошириш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлашда ўзимизнинг муносиб хиссамизни қўшамиз.
Олимхон Бабаханов
“Art Soft Holding” МЧЖ бошқаруви раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
👉 @Jurnalist24uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари