Наманган вилоятида фуқароларга ажратилган имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.g.”, “K.T.” фермер хўжалиги ва “Ch.m.” МЧЖ раҳбарлари тумандаги тижорат банки масъул ходимлари билан ўзаро тил бириктириб, 51 нафар фуқаро номига қуёнчилик ва чорвачилик йўналишида ажратилган 1,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ё.” МЧЖ раҳбари Э.Й. ҳудуддаги тижорат банки филиали собиқ мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 8 нафар фуқарога тикувчилик йўналишида ажратилган 143,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағини МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, фуқароларга маҳсулотларни етказиб берилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
©Prokuratura Departamenti
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари