Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилмаган сайтлар фаолияти чекланади
Жорий йилнинг 28 апрель куни Миллий матбуот марказида «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ҳозирги кунда интеллектуал мулк ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшиб келаётган локомотив сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабаб, мамлакатимизда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, норматив-ҳуқуқий базаси ривожлантирилмоқда.
✅ Хусусан, жорий йил 26 апрель куни қабул қилинган Президент қарори билан Ўзбекистон тарихида илк маротаба интеллектуал мулк соҳасини комплекс ривожлантиришга мўлжалланган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Шу билан бирга, қарор билан кейинги икки йил давомида соҳада амалга ошириладиган устувор вазифаларни назарда тутувчи 7 та йўналиш ва 38 та тадбирни ўз ичига олган «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Ушбу соҳада Давлат божхона қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентликларига қўшимча вазифалар юкланди.
🚧 Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тартиблари такомиллаштирилиб, божхона органларининг бу соҳадаги фаолияти «актив фаза»га ўтказилди.
👨🏻💻 Шунингдек, интеллектуал мулк объектлари савдосида қулай шарт-шароитлар яратиш учун «Интеллектуал мулк – барча учун» махсус интернет-ауцион савдо платформаси ишга туширилиши ҳамда IT-мутахассисларнинг дастурларини сотиш учун электрон майдон яратилиши белгиланди.
❌ Қарорга биноан тизимли равишда «қароқчи»лик билан шуғулланувчи ва ижодкорларнинг ҳуқуқларини бузувчи кўнгилочар веб-сайтлар фаолиятини чеклаш ва бу орқали санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланишининг олдини олиш мақсад қилинмоқда.
Интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси тизимининг тўғри йўлга қўйилиши инвестицияларнинг тўғридан-тўғри жалб этилиши, ихтирочилик салоҳияти ва технологияларнинг кенг ёйилишига йўл очади.
©️Intellektual mulk agentligi канали
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.