Депутат сўрови билан Янгибоғ ва Аэропорт кўчаларидаги муаммолар ҳал этилди
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Қобилжон Дадабоевга аҳоли билан ўтказилган учрашувда “Тўқувчи” маҳалласи Аэропорт кўчасидаги эскирган трансформаторни янгилаш ҳамда “Орзу” маҳалласи Янгибоғ кўчаларида яроқсиз холатга келган симёғочларни алмаштириш муаммосини ҳал этишда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаатлар билдирилди.


Муаммога ижобий ечим топишда мақсадида Давлатобод туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юборилди.

Депутатлик сўрови асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан тегишли мутахассислар иштирокида муаммолар жойида ўрганиб чиқилиб, ҳал этилиши лозимлиги аниқланди.
Шунга кўра Давлатобод туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Аэропорт кўчасидаги эскирган трансформатор ўрнига таъмирланган янги трансформатор ўрнатилди. Янгибоғ кўчасига эса яроқсиз холга келган ва қўлбола ясалган симёғочлар ўрнига 62 та янги темир бетон таянчлари ўрнатилди.


“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида олиб борилаётган бу каби ишлардан маҳалла аҳолиси мамнун эканликларини билдиришди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT