СИЗ БОРСИЗ ..!
(«Hududgazta’minot» АЖ тизимидаги хотин-қиз матбуот котибларига бағишланади)
Ахборот олами бу – катта майдон,
Халқни янгиликдан қилар хабардор.
Дадиллик, журъат ва шижоат билан
Ана шу майдонда ўз ўрнингиз бор.
Аёлсиз – меҳнатда эркакдек кучли,
Қаҳратон, саратон тўхтамайди иш.
«Ҳудудгаз» имиджи сиз учун муҳим,
Мақсад бир – тизимни кенг тарғиб қилиш.
«Аёлман», демайсиз, чўл, қир кезасиз,
Заҳматин ёритай, дейсиз газчининг.
Яхши созлаб олиб камерангизни,
Дейсиз: «тўғри туринг», «бироз жилмайинг».
Объектив нигоҳи газ тармоқларда,
Суратга олинар карта, газ баллон.
Оила ташвиши, иш масъулияти,
Бу сизга бахт, шодлик беради ҳар он.
Истеъмолчи билсин қулайликни деб,
Мақола ёзасиз йиғиб маълумот.
Қатнайсиз эринмай «Тв», радиога
Тезроқ чиқса, дейсиз лавҳа, ахборот.
Баъзан блогерга берасиз изоҳ,
Нохолис хабарлар бўлмаслиги-чун.
Газчининг меҳнатин «яхши», деб айтиш,
Эътироф этмоқлик фахр сиз учун.
Сиз нозик хилқатсиз, кибордан йироқ,
Сиз яхши ҳамкасбсиз, сиз самимий дўст.
Сиз бор газ соҳасин танийди ҳамма,
Сиз бор ГАЗЧИ номи бўлмайди унут!
Зебо Қутлиева
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT