“Mobile ID” – Қулай, осон, тез ва ишончли
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида “Mobile ID” – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.
Хўш, “Mobile ID” иловаси ўзи нима ва унинг қандай афзалликлари мавжуд?! Дастурнинг вазифаси нималардан иборат?!
Аввало ушбу платформа Ўзбекистонда масофавий хизмат кўрсатиш жараёнини мобиллаштириш бўйича янги босқични бошлаб беради. “Mobile ID” тизими “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали, ҳукумат идоралари, бошқа ташкилотлар ва банк молия тизимидаги “online” хизматлардан бир неча дақиқада, асосийси ҳеч қандай ҳужжат ёки электрон имзосиз, фақатгина шахсий абонент рақами орқали фойдаланиш имконини берувчи, оддий тилда айтганда Шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан боғланган мобил рақамингиздир.
Тасаввур қилинг-ки, сизда масалан Туғулганлик ҳақида гувоҳнома ёки Яшаш жойидан маълумотнома ёҳуд бошқа ҳужжатни Давлат хизмати орқали олишга зарурат туғулди. Бунинг учун, вақт сарфлаб, Давлат хизматлари марказига боришга имконингиз йўқ ёки айтайлик “my.gov.uz” порталига кириш учун логин, паролингиз ёддан кўтарилган. Аксига олиб, электрон рақамли имзони ҳам унитиб қолдиргансиз. “Mobile ID” дастури айнан шу вазиятда сизга жуда қўл келади. Аҳир телефонингиз доим ёнингизда бўлади-ку. Бу жараёнда эса, ўзингизга керакли бўлган ҳужжатларга буюртма берасиз ва сизга юборилган смс код орқали уни тасдиқлайсиз.
Шу ўринда, яна бир савол туғулади. Хўш, мазкур тизимдан қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?!
Бу жуда осон. Бунинг учун сиз бир маротаба Шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўзингизга яқин бўлган Давлат хизматлари маркази ёки Нотариал идорага боришингиз кифоя. Дастлаб, Давлат хизматлари маркази оператори ёки нотариусга Шахсни тасдиқловчи ҳужжатингизни тақдим этасиз ва ходимнинг сўровига кўра, мобил рақамингизни ҳам маълум қиласиз. Шундан кейингина, мобил рақамингиз баъзага киритилиб, юборилган тасдиқловчи код орқали дастурга ўтишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Mobile ID” тизимига идинтификация қилиш 2022 йилнинг 31 декабрига қадар мутлақо бепул амалга оширилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.
Муҳаммад Бобур Бойдедаев,Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази Давлат Рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш шўъба мудири.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ТЎЛАНАДИГАН ДАВЛАТ БОЖИ БЎЙИЧА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Матбуот анжумани:
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish