Депутатлар боқувчисини йўқотган оилалар, кекса-нуронийлар ва беморлар ҳолидан хабар олишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, кекса-нуронийлар ва беморлар ҳолидан мунтазам ҳабар олиб келинмоқда.

Айни шу мақсадда депутатлар ташаббуси билан сайлов округи ҳудудидаги Чинор, Амир Темур, Ойдинкўл, Ифтиҳор, Ғишткўприк, Орзу ва Ижодкор маҳалларида истиқомат қилаётган 30 дан ортиқ кексалар, беморлар ва эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олинди. Самимий суҳбатлар чоғида нуроний отахону-онахонлар юртимиздаги тинчлик, бахтли ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтиб, мамлакатимизнинг бундан-да юксак тараққий этиши, халқимизнинг бунёдкорлик ишлари янада самарали бўлишини тилаб дуолар қилишди.

Бу каби ташрифлар биз кекса-нуронийларни кайфиятимизни кўтариб, қалбимизга хузур бахш этди. Кўрсатилган бундай эътибор учун депутатларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз -дейди – Шамсиддин ота Қутпиддинов.

Бундай хайрли амаллар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик ришталари ҳамда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари