«МАЪНАВИЯТ ФEСТИВАЛИ МАДАНИЯТ КАРВОНИ»
Наманган шаҳридаги Президент мактабида ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, манавий билимларини мустаҳкамлаш, миллийлигимиз, ўзлигимиз ҳақида тушунчаларини бойитиш мақсадида вилоятимизда кенг миқёсда ўтказилаётган «Маънавият фестивали» иштирокчилари ташриф буюришди.

Учрашувга Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор шоир Минҳожиддин Ҳожиматов, Сиёсатшунос олима, фалсафа фанлари доктори Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Шуҳрат» медали соҳибаси, ҳассос шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори Салоҳиддин Азизбоев ва Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақовлар ташриф буюришди.


Ташриф давомида меҳмонлар мактаб ҳаёти, ундаги яратилган шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Сўнгра Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган камондан отиш ва чавандозлик махорат дарсларида иштирок этиб, ўзларини мерганлик ва чавандозлик бўйича синаб кўрдилар.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки