НамМТИда “Усмон Носир хиёбони” Очилди
Хабарингиз бор, жорий йилда юртимизда оташин шоир ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги катта шодиёна сифатида нишонламанмоқда. Мазкур жараёнлардан Наманган муҳандислик-технология институти жамоаси ҳам четда қолмади.

Гап шундаки, бугун шоир сиймоси ва ижодини янада оммалаштириш мақсадида Наманган муҳандислик-технология институтида “Усмон Носир хиёбони”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда кенг жомоатчилик вакиллари, шиор ёзувчилар, журналист ва драматурглар иштирок этишди.

Қарийб 80 сотих ер майдонида ташкил этилган, ушбу мўжазгина хиёбонга 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилган, замонавий ўриндиқлар жойлаштирилган. Шунингдек, хиёбонда институт талабалари томонидан ясалган Усмон Носир бюсти ўрнатилиб, адабиёт бурчаклари ташкил этилган. Худуд тўлиқ юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Ёз ойларида хиёбонда ёзги кутубхона ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Тантантали очилиш маросимида НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Зиёвуддин Мансуров, таниқли журналист Раҳимжон Ирисов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов, “Репититор” газетаси раҳбари Муҳаммад Вали ҳамда “Усмон Носир” номидаги нашриёт директори Алишер Жўраевлар нутқ сўзлаб, Наманган фарзанди бўлган Усмон Носир ижодини оммалаштириш борасидаги ишлар кўлами ҳақида атрофлича маълумотлар беришди.

Институт “Талабалар театр студияси” томонидан сахналаштирилган “Усмон Носир” номли спектаклдан парча намойиш этилди. Шоир ижодидан шеърлар ўқилди. Шунингдек, институтнинг “Дизайн” таълим йўналиши талабалари ўртасида “Усмон Носир менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар танлови ҳамда Ахборот Ресурс маркази томонидан бадиий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Наманган муҳандислик технология институти Ахборот хизмати
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.