Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний техника ва тамаки олиб ўтаётган шахс ушланди
Қирғизистон Республикаси Айдаркен чегара отряди хизматчилари Ўзбекистон фуқароси томонидан техника ва тамакининг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олди.
Аниқланишича, чегарачилар хизмат фаолияти давомида Қадамжой туманидаги давлат чегара чизиғи яқинида Қирғизистондан Ўзбекистонга тўртта телевизор ва 2500 қути тамаки маҳсулотини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган фуқарони қўлга олинган. Сўроқ пайтида қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлган.
Ноқонуний олиб ўтилаётган юкнинг қиймати 330 минг сомдан ортиқни ташкил қилди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахс ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун ваколатли орган ходимларига топширилди.
5 ноябрь куни Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган 1 килограмм 61 грамм гашишни келгусида сотиш мақсадида Фарғона шаҳрига олиб келган Ўзбекистон фуқароси ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинганди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT