Истанбулдаги портлашда Ўзбекистон фуқароси жабрлангани маълум бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳри Beyog‘lu Истиқлол кўчасида 13 ноябрь куни портлаш содир бўлганди. Унда Ўзбекистон фуқароси бўлган блогер, жамоатчилик фаоли Ислам Капарзо ҳам жабрлангани маълум бўлди.
Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирган. «Озгина жароҳатландим, лекин ҳалокатли эмас, ҳаётман», — деб ёзган блогер.
Сўнгги маълумотларга кўра, сайёҳлар гавжум бўлган кўчада юз берган портлаш оқибатида 81 киши жабрланган. Уларнинг 50 нафари касалхонадан чиқарилган, беш киши реанимацияда ётибди, икки киши — оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 13 ноябрь куни соат 20:50 да берган ахборотида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқлиги айтилганди.
Бош консулхона Истанбул ҳокимияти қошида тузилган штаб билан алоқада эканини билдирган.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки