Фарғонада ИИБ ходими машинаси ЙТҲга учради. 5 киши шифохонага ётқизилган
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати Риштон туманида 28 ноябрь куни содир этилган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 09:30 да Риштон тумани Бўстон қишлоғи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган туман ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги Spark йўлнинг носоз қисмида техник шикастланиши оқибатида бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши оқибатида шу йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳушёр ҳолатда бўлган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳайдовчиси Ҳ.М., Damas ҳайдовчиси Ҳ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари