Сирдарёда ҳайдовчи итини ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб олгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда ‘Жигули’ ҳайдовчиси итини ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб, айланиб юргани айтилди» мазмунида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан зудлик билан чоралар кўрилиб, автомашина ҳайдовчиси аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритилди.
Аниқланишича, автомашина ҳайдовчиси Гулистон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.А 28 ноябрь куни ўзига қарашли фермадан яшаш хонадонига итини олиб кетиш мақсадида машинаси юкхонасига итни жойлаган. Машина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ити ёнилғи қуйиш баки қопқоғидан бошини чиқариб олган ҳолати ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан суратга олиниб, нотўғри талқин қилинган.

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ҳайдовчига профилактик тушунтиришлар берилиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш юзасидан огоҳлантирилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари