Қибрайда аёлнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитган эркак ушланди
Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи аёлнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитган эркак далилий ашёлар билан ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, аёл Telegram орқали Ғиёс исмли шахс билан танишган. Орадан бироз вақт ўтиб ушбу шахс аёлнинг унга юборган сурат ва видеоларни интернет тармоқларида тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан сурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига 5 миллион сўм талаб қилиб келган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят IIBB Жиноят қидирув бўлими Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган Ғ.Х. (Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи) аёлдан келишилган пулнинг 200 АQSҲ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.
Ушланган шахснинг қўл телефони ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганда, у юқоридаги ҳолат каби, яна ўнга яқин аёллар сурат ва видеолари борлиги ва бу каби иш билан мунтазам шуғулланиб келганлиги гумонланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари