Болалар ўлими ҳақидаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигидан яширилган — вазир
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев «Док-1 Макс» сиропини қабул қилган болалар ўлими ҳақидаги маълумотлар вазирликдан яширилганини айтди. У 18 нафар боланинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, узр сўради.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев сешанба куни Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари вазирликдан «Док-1 Макс» сиропини қабул қилган болалар ўлими ҳақидаги маълумотни яширганини айтди.
«„Док-1 Макс“ дорисининг меъёридан ортиқча истеъмоли натижасида бу дунёдан 18 жажжи ва гўдак фарзандларимиз кўз юмди. Уларнинг ота-оналарига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча тиббиёт ходимлари номидан ўзимизнинг таъзиямизни билдирамиз», — дея қайд этди вазир.
«Мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилган», — дея маълум қилди у.
«Ушбу маълумотга эга бўлишимиз билан ўша куннинг ўзидаёқ махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда жойига чиқиб ҳар бир ҳолат ўрганилди», — дея билдирди ССВ раҳбари.
«Ҳозирги кунда дори воситасини республикамизда рўйхатдан ўтган уни мамлакатимизга олиб келтирган ва сотувда иштирок этган бир қанча шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинди.
Ушбу ҳолатга панжа орасидан, ўз вазифасига лоқайдлик билан беэътибор бўлган, керакли чораларни вақтида кўрмаган тиббиёт ходимларининг масъул шахслари ўз лавозимидан озод этилди», — деди Беҳзод Мусаев.
«Минг афсуски, бу кўрилган чоралар болажонларни ҳаётга қайтармайди, албатта. Фарзанд доғида куйган ота-оналарнинг дардини енгиллаштирмайди», — дея кўзларини ерга тикди вазир.
«Ушбу ишга алоқадор фармацевтика ходими бўладими, дорихона ходими бўладими, шифокор бўладими, ҳали ҳаммаси жавобгарликка қонун олдида тортилади. Бунга ҳеч қандай муроса бўлиши мумкин эмас», — дея таъкидлади вазир.
«Яна бир бор ушбу фожиа ортидан ўз фарзандидан, жажжи болажонидан айрилган ота-оналар ва уларнинг яқинлари олдида уларни асраб қололмаганимиз учун ўзимизнинг узримизни билдирамиз», — дея узр сўради ССВ раҳбари.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT