Хуршид Далиев тергов қандай олиб борилаётгани юзасидан изоҳ берди
“Human.uz” нашри директори, журналист Хуршид Далиев товламачиликда гумон қилиниб, қамоққа олинган эди.
Аслида нима бўлган?
Январь ойида “Human.uz” нашри директори Хуршид Далиев, бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари қўлга олинганди. ДХХ органлари томонидан берилган маълумотга кўра, фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг Telegram мессенжеридаги “Компромат.узб”ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Айни вақтда журналист ДХХ ҳибсхонасида тергов қилинмоқда.
“Қийноқ бўлмади”
Хуршид Далиев соғлиғи меъёрида экани, шифокорлар томонидан етарлича кўрик ўтказилаётганини айтди.
«Ҳозир соғлиғим жойида. Ҳибсхонада зарурий шароитлар яратилган. Кунига уч маҳал овқат берилади. Шифокорлар ҳар куни икки маҳал хабар олади”, – деди журналист.
Унинг қўшимча қилишича, тергов жараёни қонуний ва адолатли кечмоқда.
“Адвокат билан учрашиш имкони бор. Менга нисбатан ҳеч қандай босим ёки қийноқ бўлмади. Умуман олганда, соғлиғим, бу ердаги шароит ва қонуний ҳуқуқларим борасида шикоятим йўқ. Ҳаммаси ўз ўрнида таъминланмоқда”, — деди Хуршид Далиев.
Аввалроқ “Human.uz” нашри журналистларининг қўлга олиниши ортидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди баёнот бериб, ушбу ҳолатдан хавотир билдирганди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Human.uz” веб-сайти блокланмаганини маълум қилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди – бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
манба:daryo.uz
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT