TRT HABER: Ўзбекистон зилзила қурбонларига 170 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
«Aср фалокати» дея таърифланган Қаҳраманмарошда 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила қурбонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда бошланган ёрдам кампанияси доирасида зилзила қурбонларига 170 тонна инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси, Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлар уюшмаси (УТИД), Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан берилган баёнотда Алоқалар Кенгаши (ДEИК) Туркия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Мустақил Саноатчи ва Ишбилармонлар Уюшмаси Ўзбекистон бўлими ва мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида мамлакат бўйлаб бошланган ёрдам кампанияси давом этаётгани қайд этилди.

Баёнотда, ушбу ёрдам кампанияси доирасида бутун мамлакат бўйлаб тўпланиб, Туркиянинг зилзиладан зарар кўрган турли минтақаларига 170 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборилгани билдирилди.
45 тонна дори-дармон, 700 та электр печка, 90 тонна кийим-кечак, пойабзал, кўрпа…
Ушбу ёрдам воситаларидан 45 тонна дори-дармон ва тиббий буюмлар, 8 тонна озиқ-овқат, 90 тонна кийим-кечак, пойабзал, кўрпа-тўшак, ухлаш учун халта, тагликлар, тозалаш ва гигиена воситалари, 130 та генератор, 700 дона электр печка ва бошқа жиҳозлар бор.
Баёнотда зилзила қурбонларига юборилган ёрдам материаллари Туркиянинг турли ҳудудларига 6 та юк самолёти, чартер самолёт ва 7 та юк машинаси билан етказилгани, Ўзбекистон фуқароларининг нақд пул хайриялари ҳали ҳам давом этаётгани таъкидланди.
Истанбулда жойлашган Ўзбекистон маданият, тадқиқот ва бирдамлик уюшмаси кўнгиллилари ва Ўзбекистондан 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда жойлашган бўлиб, ўзбек ошпазлари 5 минг кишига кунига 2 маҳал овқат тарқатмоқда.
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.
Матбуот анжумани:
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish