Маълумки, Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб бориши белгиланган.
Фармонда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг 2022 йилда суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Таъкидланишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 2022 йилда жами 3 трлн. сўмлик 293 мингта ижро ҳужжатлари таъминланди. Шуниндек, жами 1,3 трлн. сўм, шу жумладан давлат фойдасига 517 млрд. сўм ундирилиб, 2021 йилга нисбатан умумий ундирув 456 млрд. сўмга давлатга ундирув 126 млрд. сўмга ошди. Солиқ ундирувлари бўйича 1 трлн. 54 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижро қилинди. Янги ташкил этилган туманлараро бўлими томонидан 2022 йил давомида 15 млрд сўмлик 44 456 та ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Ҳисоботда шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилилгани таъкидланди. Хусусан, дафтарлар билан боғлиқ жамғармаларга 48,6 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди. Яна бир муҳим жиҳат, алимент ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди. Алимент тўловчилардан жами 104 млрд. сўмдан ортиқ, шу жумладан банк карталари орқали 99 млрд сўм ундирилиши таъминланди. “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъмин-лашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 8 нафар ундирувчиларига 209 млн. сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Олиб борилган кенг қамровли тушунтириш ишлари натижасида 5 164 та оилалар яраштирилди, ишсиз алимент тўловчиларнинг 2 349 нафари ишга жойлаштирилди. Алимент ундирувлари бўйича қарздорларликни тўлашдан бўйин товлаган 851 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий, 63 нафар қарздорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаган ҳолда бўшатилган 37 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 10 млрд сўмлик иш ҳақи ундирилди.
Ҳисобот юзасидан депутатлар таклиф ва тавсиялар билдириб,ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси