Наманган вилоят маъмурий судининг судьялари Қ.Тажиматов, О.Турдиев, Ф.Мадрахимов ҳамда У.Нишонова томонидан Наманган давлат университетининг Жаҳон тиллари факултети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони Фармони мазмун-моҳияти юзасидан талабаларга тушунтиришлар берилди.
Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Қарорга асосан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилиши белгиланди.
Тадбирда мамлакатимиз Президентининг мазкур қарорига асосан шу кунларда республикамиз миқёсида “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги ўтказилаётгани, мазкур ҳафталик доирасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари хусусида сўз борди. Наманган вилояти судининг судьялари томонидан таълим муассасаларида ўтказилаётган “Судья ва ёшлар” учрашувлари, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги мулоқотлар ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Бундан ташқари, тадбир давомида мамлакатимиз Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларининг мазмун-моҳияти юзасидан талабаларга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Достон Нарзулаев,
Наманган давлат университетининг
Жаҳон тиллари факультети таълим тарбия маслаҳатчиси