“Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-75 км лари оралиғида ҳаракат тезлиги70 км/соат этиб белгиланди.

Наманган вилоят йўлларида тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ва уни аниқлаш мақсадида фото ва видео қайд этиш қурилмалари шунингдек, мултирадар мосламалари мавжуд бўлиб:
12 та мултирадар мосламалари мавжуд.
Шундан:
4 таси- Кобалт русумли автомашиналар ҳамда 8 таси Нексия3 русумли автомашиналарига жойлаштирилган.
Чорраха ва тўғри йўл қисмларида 40 та стационоар интелектуал камера ва радар қурилмалари мавжуд.Ушбу фото ва видеокузатув қурилмалари Наманган вилоятининг барча худудларида ишламоқда.
Наманган шаҳри ҳудудида 60 км/соат тезликдан юқори ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг автомашиналари фото ва видеокузатув қурилмалари ҳамда «мультирадар»лар орқали қайд этилмоқда.
Шунингдек, Наманган вилоят ҳокими раислигидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят махсус комиссияси”нинг таклифи ва Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг 17 февралдаги қарорига асосан вилоят ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-75 км лари оралиғидақайта қуриш ишлари бошлангунига қадар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳаракат тезлиги70 км/соат этиб белгиланди.
Қарорда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-75 км лари оралиғида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ махсус эксплуатация-монтаж бўлими томонидан тақиқловчи 3.24 “70 Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари ўрнатилди ва фото ва видео қайд этиш қурилмалари шунингдек, мултирадар мосламалари орқали 70 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг қоидабузарликларини аниқлаш бошланганини ва ушбу худудлар Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари ҳудудига тўғри келишини маълум қиламиз.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT