Газеталар керак, бироқ уни бу ҳолида жамият қабул қилолмайди
Очиғини айтганда, бизда матбуот билан шуғулланадиган, унга масъул этиб белгиланган ва бюджетдан ойлик оладиган элитар ташкилоту муассасалар, нуфузли штат бирликлари жуда кўп. Лекин шунинг зидди ўлароқ матбуотимизнинг аниқ шаклланган, бир принцип устига қурилган «табиати» йўқ.
Юз марта такрорлаганимиздек, расмий ОАВмиз ҳамон ахборот узатишда хориж, айниқса, Россия матбуотига улгу-намуна сифатида қараш қадриятидан узилган эмас. Бундан ташқари, ўтган даврда бутун бошли матбуотнинг тиши қоқиб олиниб, ҳукмрон сиёсатга соъме келтирилган даврда шаклланган қутқу расмий матбуотимизнинг томирларидаги қонда ҳали ҳам айланиб юрибди.
Орттирилган ушбу парадигма миллий ОАВни овозсиз ва таъсирсиз ҳамда одамнинг жигарини эзиб юборар даражада «мўмин-қобил» ва муҳофазакор қилиб тарбиялади. Ҳолбуки, орада сиёсат ҳам, замон ҳам ўзгарди.
Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга кириб келди ва ўз тарихи, қадриятлари ва маданиятига эга катта бир соҳа тараққиётнинг шу босқичида глобал маданият — ижтимоий тармоқлар кашшофларига ўрнини бўшатиб берди: эралар алмашинуви юз бергандай бўлди.
Айни дамда газитчилик консерватизм (қадимчилик) ашёсидек тасаввур пайдо қиладиган бўлиб қолди. Энг ёмони, бу тушунча бугун газетани мустабидликнинг қуролига, журналистни эса унинг қулига менгзашдек хато тасаввурларни шакллантиришга уринмоқда.
Аслида шундайми? Мен йўқ, деган бўлардим. Газеталар бугун ҳам керак. Фақат унинг зиммасига халқни ёки жамиятни тарбиялаш воситаси, одамлар қалбида маънавиятни оловлантирадиган бир оташ масъулиятини юкламаслик керак.
У маънавиятчиларимиз ва қирмизи тарғиботчиларимиз истагини баъжо келтиришга бугун қодир эмас, қолаверса, бугун кечаги замон эмас.
Газеталаримиз эндиликда колониал ва постколониал «қадрият»ларини бир тафтиш қилиб, замонга ва жамият тафаккурига интеграциялашув ҳақида ўйлаши керак бўлади.
Бу йўлда эса юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган ташкилот ва муассасалар, бир сўз билан айтганда, масъуллар Ўзбекистоннинг янги ахборот сиёсатини шакллантиришни ўйлашлари керак, назаримизда.
Манбаа
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT