Кўзбўямачиликми ёки «сўз»бўямачилик?
Jurnalist24.uz ахборот порталининг телеграм каналида ҳавола этилган «Заҳарли чиқиндилар Жиззахда аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда» номли материал юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан муносабат берилган эди.
Унда «Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоида ва меъёрларининг 5.2-бандида қаттиқ маиший чиқинди полигони, аҳоли яшаш ҳудудидан 500 метрдан кам бўлмаслиги белгиланган. (Жиизах вил.)Янгиобод тумани чиқинди полигони эса аҳоли яшаш жойидан 600 метр узоқликда жойлашган»и таъкидланган.
Бироқ, мавзу юзасдан соҳада қабул қилинган бошқа қонун ва қарорлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси қанчалик таъминланди?
Хусусан:
Ўзбекистон Рeспубликасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда
«Аҳолининг санитария-эпидeмиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунлари (мансабдор шахслар бўйича 13, 21-моддалари);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги – 76-сонли Қарори;
Ўзбекистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа шу каби норматив ҳужжатлар(ижроси)ни бунга мисол қилишимиз мумкин.
Шунингдек, эълон қилинган расмий муносабатда чиқинди полигонида ёнғин бартараф этилган ва чиқиндиларни махсус техникалар ёрдамида рекультивация қилиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланган. Бугун таҳририятимизга келиб тушган видеода рекультивация ишлари охиригача бажарилмаганини кўришимиз мумкин. Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан берилган муносабатда ушбу ишлар қанча давом этиши, яъни неча кун, ой, йил давом этиши тўғрисида ахборот берилмаган.
Мурожаатчининг сўзларига кўра, чиқиндиларни шамол аҳоли яшаш ҳудудигача олиб келади.
Таҳририятимизга юборилган видеода Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан етарлича амалий ишлар олиб борилмаганини кўришимиз мумкин. Юқорида келтирилган ҳужжатларда нафақат Табиат ресурслари вазирлиги, балки Миллий гвардия, Ички ишлар органлари ва бошқа давлат идоралари учун ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Видеодаги тиббий чиқиндилар ҳам нега айнан табиат қўйнига олиб бориб ташлангани ҳам ҳозирча ноъмалум. Қолаверса, махсус чиқинди полигони санитария талабларига ҳам тўла жавоб бериши зарур. Жиззахлик обуначиларимиз томонидан юборилган мурожаат (бугунги кунда ваколати янада кенгайтирилган) Табиат ресурслари вазирлиги томонидан жиддий назоратга олинишини сўраймиз.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.