Popular Posts

Янги Наманган туманида да “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Янги Наманган туман прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса ишсиз алимент тўловчи фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур ярмаркага туманда фаолият юритаётган 100 дан корхона ва ташкилотлар жалб қилиниб, турли соҳалар бўйича мавжуд 340 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги, ишга жойлашиш тартиби ҳамда касбга йўналтириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ярмаркада иштирок этган 85 нафар алимент тўловчилар ўз қизиқиши ва мутахассислигига мос иш ўринлари билан танишиб, уларнинг 32 нафари иш берувчилар билан дастлабки келишувларга эришдилар.

Бу каби тадбирлар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда алимент тўловларининг ўз вақтида амалга оширилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Наманган вилояти МИБ Ахборот хизмати