Popular Posts

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Фуқаро С. Ўтановадан суднинг ҳал қилув қарорига асосан банк фойдасига 31 400 145 сўм қарздорлик ҳамда 829 200 сўм давлат божини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Норин туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва ижро ҳаракатлари давомида қарздор С. Ўтанованинг уч нафар фарзанднинг ягона боқувчиси эканлиги, шунингдек, ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк ва бошқа активларга эга эмаслиги аниқланган.

Шу муносабат билан мазкур ижро иши 2025 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан тамомланган ҳамда  «Мажбуриятлар реестр» га киритилган.

Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича барча ҳаракатлар амалдаги қонунчилик талаблари доирасида амалга оширилганлигини маълум қилади.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси