“Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!
Шу кунларда маҳаллаий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаҳанов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллаларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Шундай оммавий ташвиқот тадбирларнинг навбатдагилари Чинор ва Мустақиллик маҳаллаларида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташкил қилинди.
Тадбирда янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар бериб ўтди. Хусусан, таълим йўналишида бош қомусимизда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган модда ва нормалар ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Шунингдек, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.
Бутун маҳалла аҳли билан биргаликда халқимиз келажагига даҳлдор бўлган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлиб, янгиланаётган Конституция учун овоз берамиз, – деди маҳалла нуронийси Муҳаммаджон ота.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари