ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Барчамизга маълумки айни кунларда ғалла парвариши авж паллага кирганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча йўналишларида хусусан ғалла ва унга туташ ер майдонларини бегона ўтлардан тозалаш мақсадида турли хил кимёвий воситалар кенг кўламда қўлланиб келинмоқда.
Шундай агротехник тадбирларни олиб бориш жараёнида меъёр ва талабларга риоя қилинмаслиги натижасида, қўлланилаётган кимёвий воситалар, пиллачилик хом ашёси ва ўз навбатида ипак қуртининг озуқа базаси ҳисобланган тут дарахтларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Жумладан, Наманган туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги «Олтин водий» ва “Қ.Солиев” ММТП ҳудудидаги «Элита» уруғчилик фермер хўжаликларида ҳам юқоридаги агротехник тадбирларни олиб бориш давомида эътиборсизликка йўл қўйилган. Натижада ғалла майдони четидаги аксарият тут дарахтларининг новда ва баргларига қуришдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилганлиги аниқланди.
Ушбу фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш берилиши билан бир қаторда ушбу ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан муддат белгиланиб тилхатлар олинди.
Барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан юқоридаги ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 464-сонли қарорига асосан ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлантирилган ҳар бир туп тут дарахти учун базавий ҳисоблашнинг 3 баравари миқдорида зарар ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирилади.
Tabiat resurslari vazirligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT