Jurnalist24uz телеграм каналида 29 ноябрь куни “Қиш остонада боғчада эса аҳвол оғир” номли материал жойланган эди. Унда Урганч туманидаги 23-сон мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг видеомурожаати эълон қилиниб, аҳвол оғирлиги ҳақида айтилганди. Мазкур хабарга Урганч тумани ҳокимлиги эътибор қаратди ва боғчани қишга тайёрлаш ишлари олиб борилди. Биз 23-сонли МТТ директори билан қўнғироқлашганимизда олиб борилаётган амалий ишлар тасдиқланди. Мудира Гулноза Отажонова туман мутасаддиларига эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек биз ҳам Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда туман мактаб ва мактабгача таълим бўлимига олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдирамиз!
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан ташкилот таъмирталаб аҳволда эканлиги юзасидан тарқатилган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Урганч туманидаги 23-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти Чондирқиёт қишлоғи “Тадқиқотчилар” МФЙ да жойлашган бўлиб, 90 ўринга мўлжалланган.
Ушбу бино 1975-йилда қурилган бўлиб, кейинчалик мактабгача таълим ташкилотига мослаштирилган.
Урганч тумани 23-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича видеомурожаатда кўрсатилган пол қисми таъмирталаб бўлган хона бундан аввал (2018-й) болалар ўйингоҳи (ёзги айвончалар) бўлиб, 3-7 ёшли болалар қамровини ошириш мақсадида ота-оналар таклифларига биноан девор билан ўралиб, гуруҳ ётоқхонасига мослаштирилган.
Пол тешикларини бартараф қилиш бўйича Урганч тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Урганч тумани “Урганч Дезинфексия” МЧЖ томонидан йил давомида мунтазам равишда дезинфексия ва дератизатсия ишлари олиб борилади.
2018-йилда “Динара-Саидали” оилавий корхонаси томонидан ҳомийлик йўли билан косметик таъмирланган ва кадастр ҳужжатларида тўлиқ белгиланган.
Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилоти 2026-йил инвеститсия давлат дастури асосида янгидан 150 ўринга мўлжалланиб, реконструксия қилиш бўйича таклиф киритилган.
Мактабгача таълим ташкилоти директорининг ҳатти-ҳаракати юзасидан ўрганиш ишлари давом қилмоқда.