“Тошкент ИЭС”да мазутдан фойдаланилаётгани маълум бўлди
“Тошкент ИЭС” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариш жараёнида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи зарарли моддалар чиқарилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура вакиллари ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида “Тошкент ИЭС” акциядорлик жамиятида электр энергияси ва иссиқлик энергияси узилишларини олдини олиш мақсадида мазут ёқилғисидан фойдаланилаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура вакиллари ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд ускуналарнинг маънан эскирганлиги, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларнинг ажралиб чиқишини олдини олишга хизмат қиладиган технологияларга зарурат борлиги ҳам аниқланди.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги мазмундаги тавсиялар берилди:
– корхонада атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш учун автоматик тизимларни жорий қилиш;
– станциядаги қувурларга атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни камайтирувчи фильтрлар ўрнатиш;
– атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини аниқлаш учун стационар кузатув постларини ўрнатиш;
– станциядаги нефть маҳсулотлари билан ифлосланган сувларни бирламчи тозалаш ҳовузи маънан эскирганлиги сабабли капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш.
Шунингдек партия берилган таклиф ва тавсияларнинг “Тошкент ИЭС” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиниши юзасидан Энергетика вазирлигидан аниқ чораларни кўришни сўради.
Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ҳукуматга асослантирилган тушунтириш бериш, ўз нуқтаи назарини баён этиш юзасидан депутатлик сўрови юборилди ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан доимий жамоатчилик назорати олиб борилиб, кенг жамоатчилик хабардор қилиб борилиши маълум қилинди.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT