Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти Гулнора Тулкуновна Саидовани Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, FIE тарихида биринчи марта бош котиб лавозимига аёл киши тайинланди.
Маълумот учун, айни пайтда Гулнора Саидова Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби, шунингдек Осиё қиличбозлик Конфедерацияси ижрочи котиби, Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси президенти лавозимларида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.