Давлат фойдасига 73,5 млн сўм жиноий жарима ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракати давомида 73,5 млн сўм жиноий жарима ундирилиши таъминланди.
Жорий йилнинг август ойида Бюронинг Учқўрғон туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича туман судининг фуқаро Т. М га нисбатан чиқарилган ҳукмига асосан 73,5 миллин сўм миқдорида жиноий жаримани ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб, бу ҳақида қарздор таништирилган ва огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган барча мол-мулкларга тақиқ солинган.
Давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда тўловни амалга оширмаганлиги учун мажбурий ижро ҳаракати олиб борилган. Қарздор фуқарога тегишли бўлган мол-мулк хатланган. «Мол аччиғи, жон аччиғи» деганларидек хатланган мол мулк сотилиб кетишини тушуниб етган фуқаро жиноий жаримани давлат фойдасига тўлаб берди.
Шу тариқа ижро иши амалда тамомланди
INKLYUZIV TA’LIM SHAROITIDA KOGNITIV FAOLIYATNI RIVOJLANTIRISHGA YO’NALTIRILGAN PEDAGOGIK YONDASHUVLAR.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари