2025 йил якунига қадар барча куч ва ресурсларни сафарбар этиб, аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ–80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонида алоҳида қайд этилган.

2025 йил 1 майдан бошлаб кенг жамоатчилик вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

  • асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
  • тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
  • самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
  • қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
  • хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни 
  • қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

Шунингдек, 2025 йил якунига қадар барча куч ва ресурсларни сафарбар этиб, аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ–80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

Қолаверса, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишга тўлиқ чек қўйилади (бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно).