Болалар калтакланган Танзиландия хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган аризаси тўла қаноатлантирилди.
Текширув жараёнида 155 нафар тарбияланувчининг 128 нафари “Болалар боғчаси” ахборот тизимига киритилмаганлиги, жами тарбияланувчилар умумий сонининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул қабул қилиш талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланган.
❕Мазкур хусусий боғчада Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг яқин қариндошлари ҳам улушдор экани бўйича суриштирувлар тарқалган эди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов шу йил 28 февралдаги матбуот анжуманида “Танзиландия” боғчаси устидан тегишли қарор чиқариш учун судга мурожаат қилганини маълум қилган эди.
Бу воқеадан валломат ҳамда “нервинний” боғча опалари ҳулоса қилиши мумкин.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки