Олаф Шольц ваколатидан озод этилди
Кеча, 25 март куни Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакат канцлери Олаф Шольц ва 14 вазирга ваколатидан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни топширди. Бу ҳақда “Der Spiegel” хабар берди.
Маълум қилинишича, тантанали маросим Берлин марказидаги Бельвю Президент саройида бўлиб ўтган. Президент канцлер ва вазирларга фаолияти учун ўз миннатдорлигини билдириб, ваколатдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни топширган.
“Сиз Герамания ҳукумати сифатида кўпинча жуда тез ва қатъий ҳаракат қилишингизга тўғри келди”, деган Германия Президенти.
Германия қонунчилигига кўра, канцлер ва вазирлар янги бундестаг чақириладиган куни ўз ишларини тўхтатади. Кеча, 25 март куни унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган.
“Бироқ Штайнмайер Шольц ва барча 14 вазирдан яна бир неча ҳафта давомида вақтинчалик вазифани бажарувчи сифатида қолишни сўради. Бундай тартиб қонунда ҳам назарда тутилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021 йил сентябрь ойида Германия социал демократик партиясининг парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Олаф Шольц федерал канцлер лавозимига кўрсатилган ва янги коалиция тузилганидан сўнг ўша йилнинг декабрь ойида ўз лавозимини эгаллаган.
Канцлер сифатида у ўсиб бораётган иқтисодий муаммолар (биринчи навбатда турғунлик), миграция сиёсати ва Россия агрессиясига қарши Украинага ҳарбий ёрдамнинг сустлиги учун танқид қилинди.
2024 йил декабрь ойида коалиция парчаланди ва 2025 йил февраль ойида парламент сайловлари бўлиб ўтди, унда Германия социал демократик партияси Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқи (ХДС/ХСС)га мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак канцлер Фридрих Мерц ҳукуматни 20 апрелгача шакллантиришини маълум қилганди.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи