Шоҳларга ҳам осон эмас
“Agrobank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.
✈️Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
✈️ Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши ундан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.
✈️ Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Agrobank” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари