МУНОСИБ УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШҲУҚУҚИ – ФАРОВОН ҲАЁТНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИСИДИР!

Ўзбек халқи азалдан илм-маърифатга интилиб, буюк маданиятга эга бўлган, урф-одатларини муқаддас билган халқ сифатида шаклланган.
Шу боис ҳар бир оила дастлаб ўзига бошпана қилишга, уй-жой қуришга юқори аҳамият беради. Инсон рисоладагидек ҳаёт кечириши, баркамол фарзандлар тарбиялаши, жамиятда ўзига муносиб касб билан шуғулланиши учун энг аввало ўз уйига – ота-боболаримиз таъбири билан айтганда, Ватан ичра ватанга эга бўлиши керак.
Уй-жойга бўлган ҳуқуқ халқаро ҳамжамияттомонидан муносиб турмуш даражасига эга бўлишҳуқуқининг муҳим элементи сифатида қаралади. Шу боис, давлатимизда ижтимоий сиёсатнинг энгмуҳим вазифаларидан бири мамлакатфуқароларининг уй-жойга бўлган конституциявийҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишдир. Бунда турар жойларганисбатан мулк ҳуқуқининг белгиланиши муҳимаҳамият касб этади.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 47-моддаси билан биринчимарта юртимизда ҳар ким уй-жойли бўлишҳуқуқига эгалиги асосий ижтимоий ҳуқуқларсафида белгилаб қўйилди.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зидтарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнингқиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрниқонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдаолдиндан, тенг қийматда қопланишитаъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради вауй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишиучун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжмандтоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартибиқонун билан белгиланади.
Амалдаги Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишигақарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек, унда олиб қўйишни ва кўзданкечиришни ўтказишга фақат қонунда назардатутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ васуднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Мазкур нормалар уй-жой ҳам мулк ҳуқуқиобъекти сифатида самарали ҳимоя қилиниши, айниқса, уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидагинизоларга оид ишлар суд томонидан кўрилаётгандақонун ҳужжатларининг тўғри қўлланилишифуқароларнинг хусусий мулкка бўлганконституциявий ҳуқуқини ҳимоя этишда муҳимаҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тураржойга оид муносабатлар ЎзбекистонРеспубликасининг Фуқаролик кодекси, Уй-жойкодекси, “Давлат уй-жой фондинихусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун, ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сонли “Ўзбекистон Республикасидадавлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давомэттириш тўғрисида” қарори, 1994 йил 4 апрелдаги180-сонли қарори билан тасдиқланган“Хусусийлаштирилган квартиралар(квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнингбир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилибқолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтишиҳақидаги шартномаларни расмийлаштириштартиби тўғрисида”ги низом, “ЎзбекистонРеспубликаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондинихусусийлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомларва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибгасолинади.
Уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келишасослари бўйича ҳуқуқий нормаларга риояқилмаслик, уй-жойга оид битимлар асосида уй-жойни эгаллаш, якка тартибда уй-жой қуриш, давлат уй-жойини хусусийлаштириш, уй-жойнимерос қилиб олиш, эгалик ҳуқуқини вужудгакелтирувчи муддат асосида уй-жойга мулкҳуқуқини қўлга киритиш жараёнида йўл қўйилганхатоликлар сабабли уй-жой оид муносабатлардаҳуқуқий низоларни, фуқаролик суд ишларинивужудга келтиради.
Судлар томонидан уй-жойга оид кўрилганишлар амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, уй-жойни хусусийлаштириш билан боғлиқ, уйданкўчириш, уйга киритиш, уй-жойдан фойдалаништартибини белгилаш, уй-жойдан фойдаланишҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйга ёки унинг бирқисмига (улушга) бўлган мулк ҳуқуқини эътирофэтиш, умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида бирнеча шахсга ёки умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқиасосида эр-хотинга тегишли уйдан улушни ажратиббериш (уйни бўлиш), умумий улушли мулк бўлгануйдаги улушлари миқдорини ўзгартириш ҳақидаги, умумий улушли мулк бўлган уйдаги улушиниимтиёзли асосда сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги кабитурар жой мулкдори, оила аъзоларининг, ижарагава арендага олувчиларнинг турар жойданфойдаланишига оид низолар учрайди.
Судлар томонидан уй-жой низолариникўришда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Олийсуди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли “Уй-жой низоларига оид суд амалиётиҳақида»ги қарорининг 3-бандида берилгантушунтиришга кўра низоли уй-жойнинг хусусийёки давлат уй-жой фондига тегишли эканлигиҳақидаги ҳуқуқий мақомини аниқлашлари лозимбўлади.
Айниқса, хусусий мулк мақомига эга бўлганДaвлaт уй-жoй фoндидaги турaр жoйниxусусийлaштиришни aмaлгa oширишдa фуқaрo вaмулкдoрлaрнинг ҳуқуқини ҳимoя қилишмунoсaбaти билaн вужудгa келувчи низoлaрмураккаб тусдаги низолар ҳисобланиб, ЎзбекистoнРеспубликaси Oлий суди Пленумининг 1997 йил 2 мaйдaги “Хусусийлaштирилгaн турaр жoйлaргaэгалик қилиш, улaрдaн фoйдaлaниш вa унитaсaрруф қилиш билaн бoғлиқ ишлaр бўйичa суд aмaлиёти ҳaқидa”ги 3-сонли қaрoридaкўрсaтилгaнидек судгa тaaллуқли бўлади.
Уй-жойга оид ҳуқуқларни суд орқали ҳимояқилиш нафақат бузилган ҳуқуқ тикланиши, балки ҳуқуқ бузилиши натижасида келтирилган зарарқопланиши, келажакда келиб чиқиши мумкинбўлган тўсқинликлар бартараф этилиши биланалоҳида аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи биланбоғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сон қарорибилан суд ҳимоясини тўлиқ амалга ошириш учун амалдагиқонунчиликдаги коллизион нормалар ва бўшлиқлар ҳуқуқни қўллашдава суд қарорларини чиқаришда хатоликлар келтириб чиқармаслигиюзасидан батафсил тушунтиришлар берилган.
2025 йил 9 апрелда қонуний кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимитакомиллаштирилиши муносабати биланЎзбекистон Республикасининг айрим қонунҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиштўғрисида”ги қонуни билан ЎзбекистонРеспубликасининг Уй-жой кодекси норма билантўлдирилиб, унга биноан турар жойданфойдаланиш ҳақидаги низолар кўрибчиқилаётганда суд тарафларнинг келишувигаасосан турар жой мулкдорининг ташаббусига кўратурар жойга мажбурий тартибда киритилаётгантарафни турар жой мулкдорига тегишли мутаносибшароитларга эга бўлган бошқа турар жойгакиритиш ёки ижарага олинган турар жой учунижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнингзиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.
Мазкур норманинг аҳамияти шундаки, бугунги кунда мамлакатимизда оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, уларнинг фаровонлик даражасини ошириш, шунингдек хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини кучайтириш учун, шунингдек, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишини, шу жумладан уларнинг хавфсизлиги кафолатини ҳамда муносиб турмуш шароитларига бўлган ҳуқуқини таъминланишининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
Аброр Рахматов,
Тошкент шаҳар судинингфуқаролик ишлари бўйичасудьяси
Раъно Хусаинова,
Юридик фанлар номзоди,
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси