ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ
Кейинги йилларда мамлакатимизда ер участкаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш, экологик вазиятни яхшилаш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шаҳарсозлик регламентлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини аниқлаштириш зарурияти юзага келмоқда. Бундан ташқари республикамизда скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар ҳудудларининг ҳамда уларда экилган дарахтларнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш, уларнинг ерларида бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.
Мана шундай ислоҳотларнинг давом экаётганлигини 2025 йил 5 майда “Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1061-сон Қонуни қабул қилинганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Ушбу Қонун ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлашга, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ҳамда яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга имкон беради, шунингдек ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Наманган вилоят маъмурий
суди судьяси О.Турдиев
Наманган вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчиси Ш.Холхўжаев
Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
INKLYUZIV TA’LIM SHAROITIDA KOGNITIV FAOLIYATNI RIVOJLANTIRISHGA YO’NALTIRILGAN PEDAGOGIK YONDASHUVLAR.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди