АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Кейинги йилларда мамлакатимизда ерларни муҳофаза қилишга ва ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга, аҳоли ваиқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувданоқилона фойдаланилишини таъминлашга, шунингдек сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ер муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан келиб чиқиб, бўш турган ерларни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш механизмларини такомиллаштириш, ҳуқуқ эгаларининг ер участкаларини олганлик учун ҳақтўлашни амалга ошириш юзасидан масъулиятини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда. Бунданташқари ер ости сувларини ерларни суғориш вабошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсганлиги, шунингдек қудуқларни рухсатсиз бурғилаш васувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётганлиги сабаблиер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига давлат мулкидаги бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини ташкил этишни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни, ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланганерларнинг турларига аниқлик киритилмоқда, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқатоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасигаўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда,қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлабчиқаришининг нобудгарчиликлари ўрнини қоплашзарур бўлган ҳоллар кенгайтирилмоқда.
«Ўзбекистон Республикасинингмаъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»гиЎзбекистон Республикаси Қонунига ЎзбекистонРеспубликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигиҳузуридаги Кадастр агентлигининг ва ЎзбекистонРеспубликаси Миллий статистика қўмитасининграсмий номларини аниқлаштиришга, шунингдекМаъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлатреестрида объектни маъмурий-ҳудудийбелгилашнинг тизимли коди тўғрисидаги ахборотакс эттирилишига қаратилган ўзгартиришларкиритилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2025 йил 5 майда қабул қилинган
ЎРҚ-1062-сонли Қонунининг қабул қилиниши билан қонунчилик янада такомиллаштирилди.
Шу билан бирга мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, шунингдек «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ер ости сувларига қудуқларни қонунга хилоф равишда бурғилаш ва хавфли геологик жараёнларнинг олдини олишга доир кўрсатмалар талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилашни, ер ости сувлари сув ўлчаш ускуналарисиз олинганда солиқни белгиланган солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундиришни, ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга доир рухсатномани бериш тартиб-таомилини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 74, 2041, 2601-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6, 7, 8, 9, 12, 13, 28, 36, 43, 44, 441, 451,
87-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
445-моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Юқорида қайд этилган Қонун ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат реестрининг ахборот тизимини такомиллаштиришга, ер ости сувларидан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини олишга, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади.
Наманган вилоят маъмурий
суди судьяси Турдиев Одилжон
Наманган вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчисиРахимов Мухаммадсодиқ